So'nggi кунларда ижтимоий тармоқларда айрим қуриilish компанияларининг фаолияти билан боғлиқ нохуш вазиятлар қизғин муҳокама қилинмоқда. Харидорлар уй-жойларни топшириш муддатлари бузилаётгандан ва пул маблағлари қайтарилмаётгандан шикоят қилишмоқда. Шу билан бирга, қатор қурувчиларнинг раҳбариятига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилгани ҳам маълум қилинди.
Урбанизация ва уй-жой бозори барқарор ривожланиш миллий қўмитаси фуқароларнинг уй-жой сотиб олиш учун киритган маблағларини йўқотиб қўйиши ҳамда пулларни қайтариб ололмаслиги мумкин эмаслигини таъкидлади. Бундай ҳолатлар кескин қораланиб, бозорда шаффофликни таъминлаш зарурлиги қайд этилди.
Шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектlarini улушли қуриш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётгани хабар қилинди. Ушбу ҳужжатда маблағлар хавфсизлигини таъминлаш учун эскроу-ҳисобрақамлар тизимини жорий этиш кўзда тутилган.
Мутахассисларнинг фикрича, ушбу механизм бўйича харидорларнинг пул маблағлари махсус банк ҳисобрақамларида сақланади ва қурувчиларга фақат белгиланган шартлар бажарилгандан кейингина берилади. Бу фирибгарлик ва маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш хавфини сезиларли даражада камайтириши кутилмоқда.
Шунингдек, эскроу механизми қурилишнинг узлуксизлигини ҳам кафолатлайди. Хусусан, лойиҳани амалга оширишда жиддий муаммолар юзага келганда, бошқа қурувчини тезкорлик билан жалб қилиш имконияти яратилади ва бу орқали уйларнинг қурилиши якунига етказилади.
Source: uznews.uz