Ўзбекистон чемпиони Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасининг Элит босқичи 2026/2027 йилги мавсумини ғалаба билан бошлади. Жамоа ўз уйида Ироқнинг «Эйр Форс» клубини минимал ҳисобда мағлуб этди.
Фарғонада бўлиб ўтган учрашувда майдон эгалари устунлик қилди. Биринчи бўлимда гол урилмади, аммо «Нефтчи» ҳужумлари давом этди.
Иккинчи ярмда фарғоналиклар босимни кучайтириб, 83-дақиқада ғалаба келтирган ягона голга эришди. Ҳужумчи Зоран Марушич бош билан аниқ зарба бериб, тўпни дарвозага йўллади.
Ўзбекистоннинг яна бир вакили — Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳам ўз старт ўйинини 14 сентябрда ўтказади. Пойтахт жамоаси Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» жамоасига меҳмон бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:15 да бошланади.
Source: podrobno.uz